locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

\"Ювентус\" Тудор билан шартномани узайтиради

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
"Ювентус" Тудор билан шартномани узайтиради
Фото: Getty Images

“Ювентус“ жамоа бош мураббийи Игор Тудор билан янги шартнома имзолайди.

Фабрицио Романо хабарига кўра, келишув 2 йилга мўлжалланган бўлади. Тез орада расман шартнома имзоланади.

Шу тариқа, 47 ёшли мутахассис жамоада 2027 йилнинг ёзига қадар ишлайди. Унинг йиллик маоши 2 миллион еврони ташкил қилади.

Тудор Турин жамоасини 2025 йилнинг март ойида қабул қилиб олганди. У жамоа билан EЧЛ йўлланмасини қўлга киритди.

Аввалроқ Тудор жамоани тарк этиши борасида хабарлар тарқалганди. Бироқ раҳбарият хорватиялик мутахассисни қолдиришга қарор қилди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг