locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Ювентус» Марескани жамоанинг бўлажак мураббийи сифатида кузатмоқда

Маресканинг “Челси” билан амалдаги келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
«Ювентус» Марескани жамоанинг бўлажак мураббийи сифатида кузатмоқда
ФОТО: Getty images

“Ювентус” клуби “Челси” бош мураббийи Энцо Марескани диққат билан кузатмоқда. Бу ҳақда TeamTalk хабар берди.

Манбага кўра, туринликлар 45 ёшли италияликни бўлажак мураббий сифатида кўрмоқда. Игорь Тудордан сўнг “Ювентус”га уни таклиф қилишни режалаштирмоқда.

Маресканинг “Челси” билан амалдаги келишуви 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

У 2024 йилнинг ёзидан бери “кўклар”ни бошқариб келади. Унинг қўл остида жамоа 46 та учрашувда ғалаба қозонган, 11 та ўйинда дуранг қайд этган. 17 та ўйинда эса мағлубият аламини тортиб кўрган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “зебралар”ни хорватиялик мутахассис Игоь Тудор бошқаряпти.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг