«Ювентус» футболчисининг сотувидан 70-80 млн евро ишлаб олмоқчи
Унинг Турин клуби билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади.
ФОТО: Getty images
“Ювентус” ҳимоячиси Бремер туринликларни тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик 28 ёшли футболчининг хизматига "Бавария", "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" жамоалари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
“Зебралар” ҳам Бремер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Футболчининг трансфер сотувидан 70-80 миллион евро ишлаб олмоқчи.
Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнигача амал қилади. Буларнинг барчаси музокараларни мураккаблаштириши мумкин.
Жорий мавсумда Бремер барча турнирларда 4 та ўйинда 2 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳолаган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист