«Ювентус» эътиборини Браим Диасга қаратди
Туриннинг «Ювентус» клуби «Реал Мадрид» ҳужумчиси Браим Диасга қизиқиш билдирмоқда. Tuttosport нашрининг хабар беришича, Италия жамоаси футболчини ёзги трансфер ойнасидаги асосий мақсадларидан бири сифатида кўрмоқда.
Дастлаб «бьянконери» таркибни «Манчестер Сити» яримҳимоячиси Бернарду Силва эвазига кучайтирмоқчи эди, бироқ жамоанинг келгуси мавсумда УЕФА Чемпионлар Лигасида иштирок этиши кафолатланмагани ушбу трансферни сезиларли даражада қийинлаштириб юборди. Молиявий чекловлар туфайли Турин клуби бошқа вариантларга ўтишга мажбур бўлди ва улар орасида Диас номзоди биринчи ўринга чиқди.
Маълумот учун, Диаснинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали ҳужумчининг айни дамдаги трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.