\"Ювентус\" Эдерсонни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Фото: Getty Images
“Аталанта” ярим ҳимоячиси Эдерсон фаолиятини “Ювентус”да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Жанлука Ди Марцио хабар берди.
Манбага кўра, “кекса синьиора” асосий эътибори айнан Эдерсонга қаратилган. Бироқ унинг трансфери жуда қимматга тушиши мумкин.
Эдерсон учун “Ювентус” ягона номхзод эмас. Бразилиялик футболчига Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клуби ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Шунингдек, “Юве” “Ньюкасл” футболчиси Сандро Тонали ва “Интер” аъзоси Давиде Фраттезига ҳам қизиқиш билдирмоқда.