«Ювентус» Брозовични ўз сафига қўшиб олмоқчи
Шунингдек, унга “Милан”, “Рома” ва “Интер” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
ФОТО: Getty images
“Ан-Наср» ярим ҳимоячиси Марсело Брозович яна Италия чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар берди.
Манбага кўра, хорватиялик футболчи “Ювентус” томонидан кузатиб борилмоқда. Аммо унинг юқори маоши келишувни амалга ошишига тўсиқ бўлиши мумкин. 33 ёшли ўйинчи Саудия клуби сафида йилига 25 миллион евро атрофида маош олади.
Шунингдек, унга “Милан”, “Рома” ва “Интер” ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Бу мавсум Брозович барча мусобақаларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 1 гол ва 2 ассист қайд этди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист