locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Ювентус” бошқарувига ким келиши маълум бўлди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Ювентус” бошқарувига ким келиши маълум бўлди
ФОТО: Getty Images

Туриннинг “Ювентус” клуби ёзги трансферлар пайтида “Наполи” бош мураббийи Антонио Контени жамоа бошқарувига олиб келмоқчи. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар бермоқда.

Манбага кўра, “зебралар” амалдаги бош мураббий Игор Тудор билан шартномани узайтирмайди. Унинг Турин клуби билан тузган битими жорий мавсум охирида якунга етади.

Аввалроқ ОАВда Конте “Наполи”нинг трансфер сиёсатидан норози экани ва айни дамда А Серия чемпионлигини қўлга киритишга яқин турган клубни тарк этишга мойиллиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Эслатиб ўтамиз, мавсум давомида “Ювентус” ўтган ёздан 2025 йилнинг 23 мартигача “бьянконери” бош мураббийи лавозимида ишлаган Тиаго Моттани истеъфога чиқарганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг