“Ювентус” бош мураббийлиги учун асосий даъвогар номи маълум бўлди
ФОТО: Getty Images
Италиялик мутахассис Жан Пьеро Гасперини “Ювентус” бош мураббийи лавозимига асосий даъвогар бўлиб турибди. Бу ҳақда La Gazzette dello Sport нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, “Рома” ҳозирда Гасперини билан музокараларда кўпроқ муваффақиятга эришган. Бироқ мутахассис “Ювентус” фойдасига қарор чиқариши мумкин. Чунки у бир неча йил давомида туринликларнинг ёшлар жамоасида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда 67 ёшли мутахассис “Аталанта” тарк этишини эълон қилганди. У 2016 йилдан буён бергамоликларни бошқариб келмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист