locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клоппнинг вакили мутахассиснинг “Рома”га тайинланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юрген Клоппнинг вакили мутахассиснинг “Рома”га тайинланиши ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
ФОТО: Getty Images

“Ливерпул” клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клоппнинг вакили Марк Косике германиялик мутахассиснинг “Рома” бошқарувига тайинланиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОАВда мутахассис 18-май куни римликларнинг таклифини қабул қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

“Клопп “Рома”нинг янги бош мураббийи бўлиши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди”, – дея Косикенинг сўзларини келтиради Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клопп мураббий сифатида ишлаган сўнгги клуби “Ливерпул” бўлиб, мерсисайдликларни 2015-йилдан 2024-йилгача бошқарган эди. Мутахассис 2025-йилнинг 1-январидан буён Red Bull'да глобал етакчи лавозимида фаолият юритмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг