locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп “Рома”ни бошқаришга рози бўлди - La Stampa

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юрген Клопп “Рома”ни бошқаришга рози бўлди - La Stampa
ФОТО: Getty Images

“Ливерпуль” клуби собиқ бош мураббийи Юрген Клопп “Рома” бош мураббийи лавозимини эгаллашга қарор қилди. Бу ҳақда La Stampa нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, германик мутахассис 18-май куни “Рома” юборган таклифни қабул қилган.

Мавсум тугашига бир тур қолганида Клаудио Раньери бошчилигидаги “Рома” А Серия турнир жадвалида 6-ўринда бормоқда. Мавсум якунлангач, Раньери римликлар бош мураббийи лавозимини тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, Юрген Клоппнинг сўнгги иш жойи “Ливерпуль” эди. Мураббий 2015-йилдан 2024-йилгача мерсисайдликларни бошқарган. 2025-йилнинг 1-январидан буён Red Bull'да глобал етакчи лавозимида фаолият юритмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг