locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Юрген Клопп «Ливерпул» мухлислари билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Юрген Клопп «Ливерпул» мухлислари билан боғлиқ ҳодисага муносабат билдирди
Расм: gettyimages.com

«Ливерпул»нинг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп Англия Премьер-лигасидаги ғалабадан сўнг ўтказилган парад пайтида мухлислар орасига машина кириб боргани бўйича ўз муносабатини билдирди. ОАВ хабарига кўра, бир неча киши оғир аҳволда шифохонага ётқизилган.

«Оилам ва мен ҳодисадан қаттиқ изтиробдамиз. Ҳис-туйғуларимиз ва дуоларимизни жабрланганлар билан баҳам кўрамиз», — деб Клоппнинг сўзларини келтиради журналист Жеймс Пирс ижтимоий тармоқда.

Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» 2024/2025 йилги мавсумда 38 турдан кейин 84 очко жамғариб, Англия чемпионига айланганди. Жамоа «Арсенал»ни 10 очкога ортда қолдирган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг