locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ян Диоманднинг «Реал»га трансфери нега кечикмоқда?

Музокаралар давом этмоқда ва битим бузилгани йўқ.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ян Диоманднинг «Реал»га трансфери нега кечикмоқда?
ФОТО: Getty images

Кот-д'Ивуар терма жамоаси ва «РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманднинг «Реал»га ўтиши ҳалигача расмийлашмаган. Инсайдер Флориан Плеттенберг бу трансфернинг кечикишига сабаб бўлаётган омилларни маълум қилди.

Унинг маълумотига кўра, асосий муаммо клублар ўртасидаги музокараларда юзага келган. «РБ Лейпциг» «Реал»нинг сўнгги таклифига ҳозирча жавоб бермаган ва шу сабабли мадридликлар ҳалигача қарши таклифни олмаган. Натижада трансфер қиймати бўйича якуний келишувга эришилмаган.

Шунга қарамай, Плеттенбергнинг таъкидлашича, музокаралар давом этмоқда ва битим бузилгани йўқ.

Аввалроқ Европа ОАВлари Диоманд яқин вақт ичида «Реал» футболчисига айланиши ҳақида хабар тарқатган эди. Манбаларга кўра, трансфер қиймати 100 миллион евродан ортиқ бўлади. Клублар музокараларнинг ҳал қилувчи босқичига кирган.

Шунингдек, инсайдерлар «РБ Лейпциг» мадридликларнинг 100 миллион евро ва 115 миллион евролик икки таклифини ҳам рад этганини маълум қилишган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг