locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ян Диоманд — «Реал» футболчиси (Романо)

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Диоманднинг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ян Диоманд — «Реал» футболчиси (Романо)
ФОТО: Getty images

«РБ Лейпциг» вингери Ян Диоманд фаолиятини Мадриднинг «Реал» клубида давом эттиради. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, 26 июль куни «Реал» ва «РБ Лейпциг» трансфер бўйича тўлиқ келишувга эришган. Кот-д’Ивуарлик қанот ҳужумчисининг трансфер қиймати 100 миллион евродан ошади.

Диоманд шу ҳафта Мадридга келиб, тиббий кўрикдан ўтади ҳамда 2031 йилнинг июнига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекади.

21 ёшли футболчи ўтган мавсум барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Диоманднинг бозор қиймати 90 миллион еврога баҳоланмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг