locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямалга далда берган “Интер” футболчиси ўйиндан сўнг уни масхара қилди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямалга далда берган “Интер” футболчиси ўйиндан сўнг уни масхара қилди
ФОТО: Getty Images
Чемпионлар лигаси
06.05.2025, Як.
Интер М
4
Барселона
3

UEFA Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида “Интер” “Барселона”ни мағлуб этиб, финал йўлланмасини қўлга киритди (4:3, умумий, 7:6).

Учрашувдан сўнг “нерадзуррилар” ҳужумчиси Маркус Тюрам Ламин Ямалнинг олдига бориб, унга далда берди. Бироқ, Тюрам орадан кўп ўтмай ижтимоий тармоқда 17 ёшли испаниялик вингерни масхара қилди.

Франциялик футболчи ўз Instagram саҳифасига Ямални қучоқлаб, далда бераётган суратини жойлаштириб, “Вазиятда!”, деб изоҳ қолдирди. Шунингдек, изоҳга куляётган стикерларни ҳам қўшиб қўйди.

Аммо, кейинроқ Тюрам ўз хатосини тан олди ва ушбу постни ўчириб ташлаб, янгисини қўйди. Унда “Буюклик буюкликни тан олади”, мазмунидаги изоҳ ёзиб қўйилганди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг