“Интер” мухлиси “Барселона”га қарши ўйиндан сўнг реанимацияга тушиб қолди
УЕФА Чемпионлар Лигаси ярим финалининг жавоб ўйинида “Интер” “Барселона”ни 4:3 ҳисобига мағлуб этиб, икки ўйин натижасига кўра финал йўлланмасини қўлга киритди.
Il Fatto Quotidiano нашрининг хабар беришича, учрашув пайтида бир мухлиснинг юраги хуруж қилиб қолган. Воқеа ўйин тугашига 15 дақиқа қолганида содир бўлган. Ёши 40 дан ошган эркак стадиондан чиқиб кетаётганида ҳушини йўқотган.
Ёрдамга етиб келган шифокорлар тўртта дефибрилятор зарбаси ва кардиопульмонер реанимациясини ўтказишган, шундан сўнг юрак яна ўз ҳолатига қайтган. Ҳозирда бемор Сан-Карло касалхонасининг реанимация бўлимида эканлиги айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Интер” Чемпионлар Лигаси финалида ПСЖга қарши тўқнаш келади. Учрашув 31-май куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да бўлиб ўтади.