locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал: «Монжуик» ёмон эмас, лекин бу биз хоҳлаган муҳит эмас эди»

«Барселона» ҳужумчиси «Камп Ноу»га қайтиш ҳақида гапирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал: «Монжуик» ёмон эмас, лекин бу биз хоҳлаган муҳит эмас эди»
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал жамоа учун ўз майдонида мухлислар қўллови қанчалик муҳимлигини таъкидлади.

«Мухлисларнинг аҳамияти жуда катта. Биз ўзимизники бўлмаган стадионда ўйнадик. «Монжуик» ёмон эмас, лекин бу биз хоҳлаган муҳит эмас эди. «Камп Ноу» эса жамоа учун улкан қўллаб-қувватлов бўлади ва мавсумнинг қолган қисмига катта таъсир кўрсатади», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради Marca.

Маълумот учун, Ямалнинг «Барселона» билан амалдаги шартномаси 2031 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, истиъдодли ҳужумчининг бозор қиймати 200 миллион еврони ташкил этади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг