locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямал: «Месси тарихдаги энг зўр футболчи, лекин мен ўз йўлимдан боришни истайман»

«Барселона» ҳужумчиси Лео ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямал: «Месси тарихдаги энг зўр футболчи, лекин мен ўз йўлимдан боришни истайман»
ФОТО: Getty Images

«Барселона» ва Испания миллий жамоаси ҳужумчиси Ламин Ямал «Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси, каталониялик клуб афсонаси Лионель Месси ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Мен Мессини кимлиги ва футбол учун қандай аҳамиятга эга экани учун ҳурмат қиламан. Агар бир кун келиб майдонда тўқнаш келсак, бу ҳурмат ўзаро бўлади. У — тарихдаги энг зўри. Мен Месси бўлишни истамайман, у ҳам билади — мен ҳеч қачон у бўлишни хоҳламайман. Мен ўз йўлимдан боришни истайман, ҳаммаси шу», — дея Ямалнинг сўзларини келтиради CBS News.

Transfermarkt портали маълумотига кўра, Ямалнинг ҳозирги бозор қиймати 200 миллион евро деб баҳоланмоқда. Футболчи жорий мавсумда ўтказган 14 ўйинда еттита гол урди ва тўққизта голли узатма берди. Умуман олганда, Ламин «Барселона»нинг асосий жамоаси сафида 120 та ўйин ўтказиб, 32 гол ва 43 голли узатма қайд этган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг