locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ямаль Ла Лигада мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди

Ўтган мавсумда у чемпионатда 28 та ўйинда 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ямаль Ла Лигада мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty images

“Барселона” ҳужумчиси Ламин Ямаль Ла Лига расмий сайти талқинига кўра, 2025-2026 йилги Испания чемпионати мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Ямал “Барселона” академияси тарбияланувчиси бўлиб, 2023 йилдан буён асосий жамоа сафида тўп суриб келмоқда. Ўтган мавсумда у чемпионатда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.

Бу йил Ямаль “Барселона” билан Испания чемпионлигини қўлга киритди. Шунингдек, у клуб билан яна икки марта мамлакат чемпионати, икки марта Суперкубок ва бир марта Испания Кубогида ғолиб чиққан.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг