locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ЯЧЛ. «Челси» ўз майдонида «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Каталонияликлар учрашувда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ЯЧЛ. «Челси» ўз майдонида «Барселона»ни йирик ҳисобда мағлуб этди
ФОТО: Getty Images

УЕФА Чемпионлар лигаси умумий босқичининг 5-тури доирасида «Челси» ўз майдонида «Барселона»ни қабул қилди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Учрашувда ҳисоб 27-дақиқада очилди. Меҳмонлар ҳимоячиси Жюль Кунде кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. 55-дақиқада Эстевано устунликни мустаҳкамлади. 74-дақиқада эса Лиам Делап жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.

Қайд этиш лозим, беллашувда лондонликларнинг учта голи турли сабабларга кўра инобатга олинмади. Каталонияликлар эса 44-дақиқадан бошлаб майдонда бир киши кам бўлиб ҳаракат қилишга тўғри келди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг «Челси» ўз очколари ҳисобини 10 тага етказиб олди ва умумий турнир жадвалининг юқори қисмида жой олди. «Барселона» эса 7 очко билан жадвалнинг ўрта қисмида бормоқда.

ЯЧЛ. 5-тур

«Челси» — «Барселона» 3:0

Голлар: Кунде (автогол, 27), Эстевано (55), Делап (74).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг