locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

«Волфсбург» ўз тарихида илк бор Бундеслигани тарк этди

Жамоа кейинги мавсумда қуйи дивизионда ҳаракат қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images
Бундеслига Германия
25.05.2026, Як.
Paderborn
2
Волфсбург
1

«Волфсбург» Германия Бундеслигасида қолиш ҳуқуқи учун ўтказилган плей-оффнинг жавоб учрашувида «Падерборн 07»га имкониятни бой берди ва 2026/2027 йилги мавсумни қуйи дивизионда бошлайдиган бўлди.

Жамоалар ўртасидаги дастлабки учрашувда 0:0 ҳисоби қайд этилган эди, иккинчи баҳснинг асосий вақти ҳам 1:1 дуранг натижа билан якунланди.

Ўйиннинг қўшимча таймларида, аниқроғи 100-дақиқада ҳимоячи Лаурин Курда томонидан киритилган гол «Падерборн 07»га ғалаба ва Германия футболиing юқори дивизионига йўлланма тақдим этди.

Қайд этиш жоизки, «Волфсбург» учрашувнинг катта қисмини бир киши кам бўлиб ўтказди. Боиси Йоаким Мехле ўйиннинг илк дақиқаларидаёқ (14-дақиқа) майдондан четлатилган эди.

Маълумот учун, «Падерборн» муқаддам 2014/15 ва 2019/20 йилги мавсумларда Бундеслигада иштирок этган. Иккала ҳолатда ҳам клуб атиги бир мавсумдан кейин яна иккинчи лигага қайтган эди.

«Волфсбург» эса ўз тарихида илк бор иккинчи дивизионга равона бўлди — жамоа 1997 йилдан бери узлуксиз равишда олий лигада иштирок этиб келаётган эди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг