«Вольфсбург» Симонисни истеъфога чиқарди
"Бўрилар" Бундеслига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
ФОТО: Getty images
“Вольфсбург” клуби бош мураббий Паул Симонисни истеъфога чиқарди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
“Бўрилар” сўнгги уч учрашувда мағлуб бўлди. Бундеслига турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда.
Шунингдек, Германия кубогини ҳам муддатидан олдин тарк этди.
Маълумот учун, Симонис “Вольфсбург”ни ўтган ёзда қабул қилган эди. Бунга қадар у Нидерландия клубини бошқариб келаётганди.
Эндиликда жамоа мураббийлигига вақтинчалик равишда ёшлар жамоаси устози Даниэль Бауэр тайинланди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист