Винисиус Жуниор “Реал”нинг мутлақ рекордчисига айланди
ФОТО: Transfermarkt
Испания кубоги
01.04.2025, Як.
Реал Мадрид
4
Реал Сосиедад
4
Испания Кубоги ярим финалидан ўрин олган “Реал Соседад”га қарши баҳсда иккита голли узатмага муаллифлик қилган “Реал” вингери Винисиус Жуниор клуб рекордчисига айланди.
24 ёшли бразилиялик футболчи Испания Кубоги доирасидаги 25 та ўйинда 12 та голли узатмани амалга оширди ва бу “Реал” тарихидаги энг яхши ва турнир тарихидаги учинчи натижа ҳисобланади.
Маълумот учун, мусобақа рекордчиси “Барселона”нинг собиқ ҳужумчиси Лионел Месси бўлиб, унинг ҳисобида 27 та голли узатма бор.
Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 42 та ўйинда майдонга тушиб, 19 та гол урди ва 14 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Трансфермаркт'даги нархи 200 миллион еврога баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист