locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин — манба

Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус Жуниор «Реал»ни тарк этиши мумкин — манба
ФОТО: Getty images

“Реал” клуби футболчиси Винисиус Жуниор ёзги трансферлар ойнаси вақтида жамоасини алмаштириши мумкин. Бу ҳақда журналист Рамон Алварес хабар берди.

Манбага кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчи билан шартномани узайтириш эҳтимоли жуда кам, деб ҳисобламоқда.

Винисиуснинг келажаги борасида клуб ҳали якуний қарорга келмаган. Сабаби футболчи айни пайтда Бразилия миллий терма жамоаси сафида 2026 йилги Жаҳон чемпионати баҳсларида иштирок этмоқда. Мусобақа якунига етгач, барчаси ҳал бўлиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2018 йилда Бразилиянинг “Фламенго” клубидан Мадриднинг “Реал” жамоасига ўтган эди. Ҳозирга қадар мадридликлар сафида 373 та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 127 та гол ва 100 та голли узатма ёздириб қўйган. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг