Винисиус «Реал»да қолади
“Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор яқин вақт ичида жамоани тарк этмайди. Журналист Мигель Серрано маълумотига кўра, Мадрид клуби бразилиялик футболчининг 2027 йил ёзида текинга кетиб қолиши эҳтимолидан хавотир олмаяпти.
Футболчи шахсан “қаймоқранглилар” президенти Флорентино Пересга бундай ҳолат юз бермаслигини ваъда қилган. Винисиус ўз баёнотида “Реал”да узоқ йиллар қолиш нияти борлигини таъкидлаб, ҳатто шартнома узайтирилмаса ҳам, фақат клуб учун манфаатли бўлган трансфер орқали кетишини айтган.
Винисиус 2018 йилда “Фламенго”дан “Реал”га 45 миллион евро эвазига ўтган. Унинг амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган.
Жорий мавсумда ҳужумчи мадридликлар сафида барча мусобақаларда 53 та ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма берди.