Винисиус «Реал» билан янги шартнома бўйича ЖЧ-2026дан кейин музокара ўтказади
«Реал» ва Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Винисиус Жуниор янги шартнома бўйича музокараларни 2026 йилги жаҳон чемпионати якунланганидан кейин давом эттиради. Бу ҳақда Marca нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, томонлар футболчининг эътиборини мундиалга қаратиш учун музокараларни турнир тугагач қайта бошлашга келишиб олган. Агар шу вақтгача янги шартнома имзоланмаса, Винисиус 2027 йил 1 январдан бошлаб бошқа клублар билан эркин музокара олиб бориш ҳуқуқини қўлга киритади.
Айни пайтда томонлар ўртасидаги асосий келишмовчилик маош масаласида. Бразилиялик юлдуз ҳозирда бир мавсум учун тахминан 20 миллион евро маош олади. Унинг вакиллари бу маблағни 30 миллион еврогача оширишни талаб қилмоқда. Бироқ «Реал» бундай шартларга рози бўлиши эҳтимоли паст деб баҳоланмоқда.
2025/26 йилги мавсумда Винисиус барча мусобақалар доирасида 53 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 14 та голли узатма амалга оширди.