locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус Пересга Алонсо сабаб шартномани узайтирмаётганини айтди - манба

Футболчи мураббий ўртасида келишмовчиликлар юзага келди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус Пересга Алонсо сабаб шартномани узайтирмаётганини айтди - манба
ФОТО: Getty Images

Винисиус Жуниор «Реал» раҳбариятига бош мураббий Хаби Алонсо билан муносабатлар таранглича қолаётгани сабаб шартномани узайтиришни истамаслигини билдирган. Бу ҳақда The Athletic хабар бермоқда.

Манбага кўра, «учта ишончли суҳбатдош» ушбу маълумот ўтган ой охирида клуб президенти Флорентино Перес билан бўлган учрашувда етказилгани ҳақида маълумот берган. Уларнинг барчаси ўз муносабатларига зарар етмаслиги учун аноним қолишни сўрагани қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча The Athletic Винисиус билан Алонсо ўртасида конфликт юзага келгани ҳақида ёзганди. Тахминларга кўра, зиддият Ла Лига 10-туридан ўрин олган «Барселона» (2:1)га қарши ўйинда футболчи иккинчи таймда алмаштирилгач бошланган. Ўша пайтда бразилиялик ўз норозилигини кескин тарзда билдиргани айтилади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг