locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Винисиус «Ливерпул»га ўтиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Винисиус «Ливерпул»га ўтиши мумкин
Фото: Getty Images

Мадриднинг “Реал” жамоаси вингери Винисиус Жуниор “Ливерпул”га ўтиши мумкин. Бу ҳақда Defensa Central хабар берди.

Манбага кўра, мерсисайдликлар 25 ёшли бразилиялик футболчи учун “Реал”га 100 миллион евро таклиф қилишга тайёр. Шунингдек, бонуслар сифатида 30 млн евро ҳам беради.

2024/2025 йилги мавсумда Винисиус барча мусобақаларда жами 58 ўйинда иштирок этиб, 22 та гол урди ва 19 та ассист амалга оширди.

Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ўрталаригача мўлжалланган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг