Винисиус қишки трансферлар вақтида «Реал»ни тарк этиши мумкин
Бразилиялик вингер Мадрид клуби билан янги шартнома борасида келиша олмаяпти.
ФОТО: Getty Images
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор қишки трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда таниқли инсайдер Экрем Конур хабар бермоқда .
Манбага кўра, бразилиялик вингер «қаймоқранглилар» билан янги шартнома борасида келишувга эриша олмаяпти.
Шу боис унга «Манчестер Сити», «Челси» ҳамда бир қатор Саудия Арабистони клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Маълумот учун, 25 ёшли Винисиус 2018 йилдан буён «Реал» шарафини ҳимоя қилиб келади. Жорий мавсумда у клуб миқёсида 23 та ўйин ўтказиб, 6 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.
Винисиуснинг «Реал» билан тузган амалдаги шартномаси 2027 йилнинг июн ойигача амал қилади. Transfermarkt портали бразилиялик футболчининг бозор қийматини 150 миллион еврога баҳоламоқда.
Насрулло Каримов
Журналист