Винисиус агентидан янги жамоа топишни сўради
Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Винисиус Жуниор ўз агентидан янги жамоа топишни сўради. Бу ҳақда Cadena SER нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи агар бош мураббий Хаби Алонсо уни келажак режаларида муҳим ўйинчи сифатида кўрмаса, клуб билан янги шартнома имзолаш ниятида эмас.
Эслатиб ўтамиз, Испания Ла Лигасининг 10-тури доирасидаги «Барселона»га (2:1) қарши ўйинда Винисиус 72-дақиқада алмаштирилгач, мураббийга нисбатан кескин норозилигини билдирган ва майдонни тарк этиб, туннелга йўл олганди. Бироқ орадан бироз вақт ўтиб, футболчи захира ўриндиғига қайтиб келган ва ўйинни жамоадошлари билан бирга томоша қилган.
Маълумот учун, Винисиус жорий мавсум барча турнирларда 13 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 150 миллион евроға баҳоланмоқда.