locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Виктор Гёкереш 75 миллион еврога “Арсенал”га ўтади - A Bola

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Виктор Гёкереш 75 миллион еврога “Арсенал”га ўтади - A Bola
ФОТО: Getty Images

Лондоннинг “Арсенал” клуби “Спортинг” марказий ҳужумчиси Виктор Гёкерешни сотиб олмоқчи. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, “канонирлар” 26 ёшли футболчи билан 4 ёки 5 йиллик шартнома ва ҳар мавсум учун 8,3 миллион евролик маош бўйича келишиб олган. Лондонликлар ушбу трансфер учун “Спортинг”га 75 миллион евро тўлайди.

Маълумот учун, Гёкереш “Спортинг”да 2023 йилнинг июль ойидан буён ўйнаб келмоқда. У жорий мавсум барча турнирларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 52 та гол урди ва 13 та голли узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг