locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Видич: «Ямал ҳеч қачон тўғри чизиқ бўйлаб югурмайди»

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган учрашув Испаниянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Видич: «Ямал ҳеч қачон тўғри чизиқ бўйлаб югурмайди»
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
06.07.2026, Як.
Португалия
0
Испания
1

«МЮ»нинг собиқ ҳимоячиси Неманя Видичнинг фикрича, Испания терма жамоаси вингери Ламин Ямалнинг ҳаракатлари Португалия ҳимоячиси Нуну Мендешнинг жароҳат олишига олиб келган.

ЖЧ-2026 1/8 финалидан ўрин олган учрашув Испаниянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Мендеш Ямал ортидан тезкор югуриш амалга оширганидан сўнг, 56-дақиқада жароҳат сабабли захирага олинди.

«Бу йигитчанинг нақадар ажойиблиги мана шунда. Менинг фикримча, у мини-Месси — мен уни шундай атайман. У ўз финтлари ва дриблинги билан Нунуни қанот бўйлаб бир неча бор югуришга мажбур қилди, якунда эса у шундай тезкор ҳаракатлардан бирида жароҳат олди.

Ламин Ямал ҳеч қачон тўғри чизиқ бўйлаб югурмайди — у тўп билан доимий равишда ҳаракат йўналишини ўзгартиради ва ақл бовар қилмас ишларни амалга оширади. Унинг ўйинини кузатиш шунчаки завқ бағишлайди», – деди Видич.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг