locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Криштиану Роналду: «Сенинг аргентиналик эканингни биламан»

6 июль куни Португалия 1/8 финал баҳсида Испанияга қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Криштиану Роналду: «Сенинг аргентиналик эканингни биламан»
photo: gettyimages
Жаҳон чемпионати
06.07.2026, Як.
Португалия
0
Испания
1

Португалия миллий жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026 йилги Жаҳон чемпионати унинг фаолиятидаги сўнгги мундиал бўлишини маълум қилди.

6 июль куни Португалия 1/8 финал баҳсида Испанияга қарши майдонга тушади.

– Аввало, футбол учун қилган барча ишларингиз учун раҳмат. Барчамиз сизнинг Месси билан рақобатингиздан завқ олдик. Сиз учун алоҳида аҳамиятга эга бўлган ўйин олдидан нималарни ҳис қиляпсиз? Бу ердаги мухлисларга нима демоқчисиз?

– Бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлади (кулади)... Қизиқ савол, менга ёқди. Охир-оқибат инсонлар қолади. Бизга мухлислик қиладиганлар, унутиб бўлмас лаҳзаларни ҳадя эта оладиганларимиз. Шунингдек, биз билан бирга меҳнат қиладиган одамларни ҳам кўряпман. Бу — ажойиб хотиралар.

Парвоз пайтида бир борт кузатувчиси аргентиналик эканини дарҳол сездим. Буни фақат менга қараши орқали тушундим. Унга: «Сенинг аргентиналик эканингни биламан. Менга қарадинг-у, дарров нигоҳингни олиб қочдинг. Сизлар мени ёқтирмайсизлар...» дедим. Аммо рафиқам — аргентиналик. Шунинг учун ҳаммаси жойида.

Ҳар бир лаҳзадан завқланиш керак. Ҳа, бу менинг сўнгги Жаҳон чемпионатим бўлади. Ундан тўлиқ баҳраманд бўлишни истайман, — дея 41 ёшли форварднинг сўзларини келтиради Record.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг