locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальверде жароҳатидан сўнг «Реал» машғулотларига қайтди

Аввалроқ уругвайлик футболчи Tchuameni билан жанжаллашиб қолганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Федерико Вальверде жамоадоши Аурелиан Tchuameni билан содир бўлган можародан сўнг жамоа билан биргаликда машғулот ўтказди. Бу ҳақда «Реал» расмий сайти хабар бермоқда.

Аввалроқ, тўқнашув натижасида уругвайлик футболчининг боши ёрилиб, шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳар икки футболчи ҳам 500 минг евро миқдорида жаримага тортилди.

«Жамоамиз навбатдаги машғулотни ўтказди. «Овьедо»га қарши ғалабали ўйинда асосий таркибда майдонга тушган футболчилар тренажёр залида тикланиш машқларини бажаришди. Қолган ўйинчилар эса майдонда чигалёзди машқлари билан бошлашди. Шундан сўнг, улар тўп узатиш ва дарвоза томон зарба бериш устида ишладилар.

Якунда футболчилар тўп йўқотилгандан кейин юқори прессинг қилиш бўйича машғулот ва кичрайтирилган майдонда ўйин ўтказишди.

Лунин вирусли инфекция сабабли машғулотларда қатнашмади, Вальверде эса машғулотларнинг бир қисмини умумий гуруҳ билан бирга бажарди. Менди, Милитао, Арда Гулер ва Родриго тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Келгуси учрашувда Альваро Арбелоа жамоаси 17 май куни Ла Лиганинг 37-тури доирасида «Рамон Санчес Писхуан» стадионида «Севилья» меҳмони бўлади», — дейилади клуб хабарда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг