locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Вальверде: Муваффақиятсизликлар ва чарчоқ барчамизни шу ҳолатга келтирди

Реал Мадрид футболчилари Федерако Вальверде ҳамда Орелеан Чуамени ўртасида рўй берган вазият футбол жамоатчилигининг диққат марказида бўлиб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Вальверде: Муваффақиятсизликлар ва чарчоқ барчамизни шу ҳолатга келтирди
photo: gettyimages

Реал Мадрид футболчилари Федерако Вальверде ҳамда Орелеан Чуамени ўртасида рўй берган вазият футбол жамоатчилигининг диққат марказида бўлиб турибди.

Феде ҳам баёнот берди.

Асосий маъноси:

• Муваффақиятсизликлар ва чарчоқ барчамизни шу ҳолатга келтирди.
• Ҳар қандай жамоа ичида бўлиши мумкин бўлган ҳолат, кийим алмаштириш хонасида қолиши керак эди.
• Реал ҳаётимнинг муҳим бўлаги, атрофда рўй бераётган воқеаларга бефарқ бўлолмайман.
• Биз доим эътибор ва босим ичидамиз, баъзида майда нарсани ҳам кўпиртириб тарқатишади.
• Бу жамоадошим билан арзимаган жанжал, тасодифий жароҳат, лекин ҳеч ким қўл кўтармади.
• Агар жамоа ташқарисида муаммо келиб чиқса, жамоадошларим учун туриб берадиган биринчи инсон мен бўламан.
• Маглубиятлар алами ичимда яшаса-да, бу мавзуга мавсум охиригача тўхталмоқчи эдим.
• Тиббий хулосага кўра ўйнай олмайман. Бу ва умуман ҳаммаси учун афсусдаман.
• Қандай қарор қабул қилинса ҳам қабул қилишга тайёрман.

Барибир Федининг энг ғашига теккан нарса жамоа ичидаги гаплар чиқиб кетаётгани эканлигини сезиш мумкин.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг