Вальверде: «Бу мағлубиятни қабул қилиш жуда қийин»
"Реал" марказий баҳсда "Ливерпул"га мағлуб бўлди.
ФОТО: Getty images
“Реал” ярим ҳимоячиси Федерико Вальверде Чемпионлар лигаси 4-туридан ўрин олган “Ливерпул”га қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Тўғриси, бу мағлубиятни қабул қилиш жуда қийин. Стандарт вазиятда ҳимояда хатога йўл қўйиб, уч очкони бой бердик. Одатда бу стадионда ўйнаш жуда қийин. Бизда ҳам, уларда ҳам имкониятлар кўп бўлди. Стандарт ҳолатларда яхшироқ ҳимояланишимиз керак”, — дея Валверденинг сўзларини УEФА расмий сайти келтиради.
Эслатиб ўтамиз, “Реал” кейинги тур учрашувини “Олимпиакос”га қарши 26 ноябрь куни ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист