UZFHM ҳакамлари \"Бухоро\"-\"Насаф\" баҳсини таҳлил қилди
Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Насаф” учрашувида бош ҳакам томонидан белгиланган икки пенальти ҳолати бўйича эксперт ҳакамлар гуруҳи таҳлили.
64-дақиқада бош ҳакам Акобир Шукуруллаев “жарима майдончаси ичида қўл билан ўйин” деб баҳолаб, “Бухоро” дарвозаси томон пенальти белгилади. Бироқ, ВАР текширувидан кейин ҳам бош ҳакам ўз қарорида қолган.

Мазкур ҳолат эксперт ҳакамлар гуруҳи томонидан таҳлил қилинди. Таҳлил натижаларига кўра, футболчи тўпни атайлаб қўл билан ўйнамагани аниқланган. Экспертлар бу ҳолатда пенальти белгиланишини хато деб топишди.

Иккинчи вазиятда эса “Бухоро” футболчиси ўз жарима майдончаси ичида “Насаф” футболчисига нисбатан қоида бузган. Бу сафар пенальти қарори ВАР томонидан ҳам қўллаб-қувватланди. Эксперт ҳакамлар гуруҳи текширувига кўра ҳам ушбу эпизодда қоида бузилиши мавжуд бўлиб, пенальти қарори тўғри деб баҳоланди.