locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча
Меҳмон
Меҳмон Изоҳ қолдириш учун киринг ёки рўйхатдан ўтинг
Меню

Ҳусанов ва Шомуродовнинг ҳолати, Франция билан бўлажак ўйин ҳақида — Равшан Ҳайдаров

Футбол 19 май 2025 да 06:33
Фарҳод Файзиев
Фарҳод Файзиев
Эксперт
Ҳусанов ва Шомуродовнинг ҳолати, Франция билан бўлажак ўйин ҳақида — Равшан Ҳайдаров
ФОТО: Getty Images

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш босқичида муҳим беллашувда иштирок этса, U-23 терма жамоамиз Франция ва Россияга қарши ўртоқлик учрашувларида майдонга тушади.

Мазкур йиғинларга тобора оз вақт қолмоқда. Sports24.uz борада тажрибали мутахассис, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаровнинг фикрлари билан қизиқди.

Дастлаб Францияга қарши кечадиган учрашувлар ҳақида маълумот бериб ўтсангиз...

Режа бўйича ФИФА кунларида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказамиз. Бу йиғин доираси Франция билан ўртоқлик учрашув ўтказамиз, бу таклиф анча олдин тушганди. Бундан ташқари Тошкентда яна битта ўйин ташкиллаштириш устида иш олиб бориляпти. Шунингдек, Ўзбекистон U-23 терма жамоасига номзод футболчилар Фарғонада Россия билан куч синашишади. Бу орқали Осиё Кубоги саралаш босқичига тайёргарлик олиб борамиз. Йиғин 27 майдан бошланади. Бунда 2003-2004 ва 2005-2006 йилда туғилган футболчилар таркибга жалб қилинади. Уларни яна бир кўрикдан ўтказишни, яхши жамоаларга қарши синаб олишни мақсад қилганмиз.

Франция каби жамоалар билан ўйинлар ҳар доим бўлавермайди. Бундай имконият яна нима беради?

Албатта. U-23 терма жамоамиз янгидан шаклланиш жараёнини ўтказмоқда, чунки бу ерда юқорида айтганимдек катта футболга кириб бораётган U-20 терма жамоаси аъзолари ҳам бор. Янги жамоани шакллантириш устида ишламоқдамиз. Францияга қарши баҳс орқали йигитларнинг ҳозирги ҳолатини кўриб олишимиз мумкин. Албатта, ёшлар ва олимпия терма жамоалари мусобақаларида фарқ бор. Лекин бу ёш катталар футболига яқин, талаблар ҳам шундай. U-23 ёшдаги кўп футболчилар миллий терма жамоага чақириляпти. Яна бир қатор футболчиларимиз номзод саналади. Шундай экан миллий терма жамоага футболчи етказиб бериш асосий вазифамиз ҳисобланади. Бу ёшдаги футболчиларни мана шундай турнирлар орқали маромига етказишга ҳаракат қиламиз. Халқаро ўйинлар орқали тажрибасини оширамиз.

Саволимимиз бироз бошқача. Миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродовнинг бу йилги ажойиб мавсуми қандай хулосаларни беряпти?

Элдор Шомуродов бу йил яхши мавсум ўтказмоқда. У бизнинг етакчимиз. Мураббий ишончини оқлаяпти. Бу қувонарли ҳолат. Ўйлайманки, июнь ойидаги ўйинларга яхши жисмоний ва руҳий ҳолатда етиб келади.

Игорь Сергеевнинг қайтиши ҳақида нима дея оласиз?

У жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлиб формасига қайтгани хурсанд қилмоқда. Терма жамоада рақобат керак албатта. Унинг тажрибасидан фойдаланиш зарур.

Абдуқодир Ҳусановнинг ўйин амалиётисиз қолиб кетаётгани хавотирлими? У рақобатда ютқаздими ёки вақт керак?

Тақдир тақозоси билан Абдуқодир жамоага келганида ҳимоядаги кўплаб топ етакчилар жароҳат олганди. Гвардиола унга имконият бериб бутун дунёга кўрсатиб юборди. Абдуқодир ўзини кўрсатиб ҳаракат қилди. Лекин Аканжи, Диаш каби футболчилар жароҳатдан қайтди. Бу албатта рақобат. Бундан фожиа ясаш керакмас, нормал ҳолат. Абдуқодир ўсишда давом этади, имконият бўлади.

Кейинги Олимпиадада футбол мусобақаларида Осиёга кам квота ажратилиши қанчалик ёмон?

Албатта яхши ҳолат эмас. Шундоқ ҳам Олимпия терма жамоаларига эътибор пасайиб бориши одамни ўйлантириб қўяди. Олимпиада билан ФИФА турнирлари мужассамлаштирилмагани квоталарни камайтирди. Биз Олимпиадага йўлланма берадиган чипта учун курашамиз, қийинлашиши аниқ. Аммо бунга тайёрланиб боришимиз керак бўлади.

Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг