locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ҳусанов «Астон Вилла»га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Ҳусанов сўнгги бор 21 сентябрь куни "Арсенал"га қарши ўйинда (1:1) иштирок этган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ҳусанов «Астон Вилла»га қарши ўйинни ўтказиб юборади
ФОТО: Getty images

"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов муаммоси ҳақида гапирди.

Ўзбекистонлик 21 ёшли футболчи жароҳати сабаб "шаҳарликлар"нинг сўнгги олтита ўйинини ўтказиб юборди.

Ҳусанов сўнгги бор 21 сентябрь куни "Арсенал"га қарши ўйинда (1:1) иштирок этган.

"Менимча, у аллақачон сафга қайтишга яқин, аммо ҳали ҳам тайёр эмас - унинг танасининг жуда, жуда хавфли қисмида жароҳат бор эди," - деди Гвардиола.

"Манчестер Сити" келаси тур учрашувини 26 октябрь, якшанба куни “Астон Вилла”га қарши майдонга тушади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг