locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Уругвай етакчи футболчилари ва Бьелса ўртасида келишмовчилик юзага келган — El Espectador

Футболчилар мураббийдан норози.
Уругвай етакчи футболчилари ва Бьелса ўртасида келишмовчилик юзага келган — El Espectador
ФОТО: Getty images
Жаҳон чемпионати
26.06.2026, 20.00
Уругвай
-
Испания
-

Уругвай терма жамоаси футболчилари Федерико Вальверде, Мануэль Угарте, Родриго Бентанкур ва Серхио Рочет жамоа бош мураббийи Марсело Бьелса билан учрашишни сўрашди. Бу ҳақда JS El Espectador хабар бермоқда.

Манбага кўра, “осмон ранглилар” футболчилари ҳаддан ташқари юкламалардан норози, бунинг оқибатида баъзилари жароҳатланмоқда.

Футболчилар мураббийга шунингдек, ЖЧ-2026 гуруҳ босқичининг 3-турида Испания билан қарши ҳужумларда ўйнашни исташларини маълум қилишган.

Шундан сўнг Бьелса бутун жамоани йиғди ва 48 дақиқа давомида вазият бўйича ўз қарашларини баён этган.

Таъкидланишича, баъзи футболчилар ўрнидан туриб, учрашувдан чиқиб кетишган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг