Луис де ла Фуэнте: «Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз»
Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте жамоасининг Уругвай терма жамоасига қарши бўлажак ўйинига изоҳ берди. ЖЧ-2026 гуруҳ босқичи 3-тури ўйини 27 июнь куни (3:00) бўлиб ўтади.
«Куни кеча кўрсатилган ўйин ҳеч қандай ўзгаришларни талаб қилмайди, лекин захирадан майдонга тушган ўйинчиларнинг қилган ишларидан ва машғулотларда кўрганларимдан жуда мамнунман. Захирадан ким тушмасин, ўзини яхши кўрсатади. Бугун биз охирги машғулотни ўтказамиз, лекин ким ўйнашини аллақачон биламан.
Биз тўлиқ куч билан ўйнашимиз керак. Ҳар бир раунд қийинлашиб боради. Биз финалга чиқишни ва такомиллашишда давом этишни хоҳлаймиз. Рақиб кучайиб бораверади.
Биз фақат ғалаба ҳақида ўйлаймиз. Бошқа ҳеч нарса ҳақида эмас. Финалга чиқиш учун ҳаммага қарши ўйнаш керак. Мен ҳеч қачон ғалабадан қочмайман. Мен фақат ғалаба учун – ғалаба учун ва яхшироқ бўлиш учун ўйнай оламан», – де ла Фуэнтенинг сўзларини Marca нашри келтирмоқда.