Уринбоевнинг Европага трансферидан “Пахтакор” қанча даромад олди?
Ёш истеъдод трансфери атрофида турли рақамлар тилга олинмоқда
Расм: gettyimages.com
Аввал хабар берганимиздек, 20 ёшли вингер Муҳаммадали Уринбоев Тошкентнинг “Пахтакор” клубини тарк этиб, фаолиятини Бельгиянинг “Антверпен” жамоасида давом эттиради. У “Пахтакор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Transfermarkt порталига кўра, ушбу ўтиш 750 минг еврога баҳоланган. Бироқ Ўзбекистонлик айрим журналистлар битим қиймати 300 минг евро бўлганини айтишмоқда.
Таққослаш учун: “Пахтакор” тарихидаги энг қиммат трансфер ҳали ҳам Одил Аҳмедовнинг 2011 йилда Россиянинг “Анжи” клубига ўтиши ҳисобланади. Ўшанда клуб тахмина 2 миллион евро даромад олганди.
Бакрадзе Иман
Редактор