Уейн Руни жамоат жойида хожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Graham Hunt/ProSports/Shutterstock
Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Уейн Руни жамоат жойида хожатини чиқаргани учун жаримага тортилиши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, Руни Лондон кўчаларининг бирида хожат чиқараётгани тасвирларга тушиб қолган.
Жамоат жойида бундай ишларни қилиш Буюк Британияда жиноят ҳисобланади. Бу нафақат жарима, балки жиноий жавобгарликка тортилишга ҳам сабаб бўлиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, Уейн Руни профессионал футболчилик фаолияти давомида “Манчестер Юнайтед”, “Эвертон”, “Ди Си Юнайтед” ва “Дерби Каунти” клубларида ўйнаган.