UEFA медаллар етиштирилмагани учун “Тоттенҳем”дан узр сўради
UEFA Европа Лигасининг 2024/2025-йилги мавсум финалининг тақдирлаш маросимида медаллар етишмагани учун “Тоттенҳем”дан узр сўради.
Эслатиб ўтамиз, “шпорлар” сардори Сон Хён Мин ва яна икки нафар футболчига медаллар етишмаганди. Сон кубокни медалсиз боши узра кўтарганди.
“Афсуски, тақдирлаш маросимида ўйинчилар сонидаги кутилмаган тафовут сабаб саҳнада тақдим этиш учун етарлича медаллар қолмади.
Медаллар дарҳол кийиниш хонасида ғолибларга топширилди. Назоратсизлик учун чин дилдан узр сўраймиз”, - дейилади хабарда.
Европа Лигаси финалида “Тоттенҳем” “Манчестер Юнайтед”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, узоқ кутилган чемпионликни қўлга киритди. Шунингдек, “шпорлар” кейинги мавсум Чемпионлар Лигасида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлди.