Бруно Фернандеш “Манчестер Юнайтед”да мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди
ФОТО: Getty Images
Европа лигаси
21.05.2025, Як.
Тоттенҳэм
1
Манчестер Юнайтед
0
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Фернандеш жорий мавсум АПЛда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, Бруно Европа Лигасида 13 та ўйинда 7 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Юнайтед” Европа Лигаси финалида “Тоттенхэм”га қарши баҳс олиб боради. Учрашув 21-май куни бўлиб ўтади.
Насрулло Каримов
Журналист