locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

УЕФА \"Челси\" ва \"Барселона\"ни жаримага тортди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
УЕФА "Челси" ва "Барселона"ни жаримага тортди
Фото: Getty Images

УЕФА молиявий фэйр-плей қоидаларини бузган клублар учун жазолар ҳақида маълумот берди. Ушбу клубларнинг ҳар бири билан келишувга эришилди.

УЕФА расмий хабар беришича, энг йирик жарима "Челси"га тегишли - 80 миллион евро. Лондон клуби 20 миллион евро тўлайди, қолган 60 миллион евро эса шартли жарима ҳисобланади. "Челси" 4 йил давомида УEФА назоратида бўлади.

"Барселона" икки йиллик кузатув муддати билан 60 миллион евро (15 миллион аниқ + 45 миллион шартли) жаримага тортилди.

Шунингдек, УEФА "Лион" (12,5 миллион + 37,5 миллион шартли, тўрт йил кузатув остида), "Астон Вилла" (5 миллион + 15 миллион шартли, уч йил кузатув остида) ва "Ҳайдук" (0,3 миллион + 0,9 миллион шартли, уч йил кузатув остида) клубларини ҳам жазолади.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг