U-17 Жаҳон чемпионати ҳақида нималарни биламиз?
Қатар майдонларида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид маълумотлар билан таништирамиз.
Қачон ва қаерда?
2025-йил 3–27-ноябр кунлари Қатар мамлакатида.
Мусобақа формати
Жорий йилги турнирдан бошлаб, кетма-кет 5 йил давомида 48 иштирокчи жамоалар ҳар бири 4 тадан иборат 12 та гуруҳга ажратилади. Ҳар бир гуруҳнинг энг яхши икки жамоаси ва учинчи ўринни эгаллаган 8 та энг яхши жамоа плей-офф босқичига чиқади. Шундан сўнг, 1/16 финал, 1/8 финал, чорак финал, ярим финал, учинчи ўрин учун ва финал ўйинлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ушбу турнирда 3 марта иштирок этган. Қатардаги мундиал ўсмирларимиз учун тўртинчиси бўлиб, жамоамизнинг энг яхши натижаси чорак финал (2011, 2023) ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати ғолиблари
Нигерия — (1985, 1993, 2007, 2013, 2015)
Бразилия — (1997, 1999, 2003, 2019)
Гана — 2 (1991, 1995)
Мексика — 2 (2005, 2011)
Германия (2023), Франсия (2001), СССР (1987), Саудия Арабистони (1989), Швейсария (2009), Англия (2017)
Ушбу турнирда турли вақтларда Сеск Фабрегас (2003), Тони Кроос (2007), Келечи Иҳеаначо (2013), Виктор Осимҳен (2015) ва Фил Фоден (2017) сингари таниқли футболчилар иштирок этишган.