locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон БААга қарши оқ либосда ўйнайди

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-17 Осиё Кубоги. Ўзбекистон БААга қарши оқ либосда ўйнайди
ФОТО: UzbekistanFA
AFC U17 Asian Cup
13.04.2025, Як.
Ўзбекистон (17 ёшгача)
3
БАА (17 ёшгача)
1

Эртага, Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Осиё кубоги чорак финал босқичи доирасида Бирлашган Араб Амирликларига қарши баҳс олиб боради.

Бугун ўйин олдидан жамоалар расмийлари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда ОФК томонидан иштирокчиларга бир қатор йўналишларда, хусусан, регламент, ҳакамлик, тиббиёт, медиа ва маркетинг масалалари бўйича тушунтириш ва эслатмалар бериб ўтилди.

Шунингдек, мусобақанинг плей-офф босқичи доирасидаги учрашувларнинг барчасида VAR тизимидан фойдаланилиши маълум қилинди.

Мазкур ўйинда футболчиларимиз тўлиқ оқ либосда, дарвозабонимиз эса яшил либосда ҳаракат қилади.

Эслатиб ўтамиз, учрашув 13-апрел куни Тошкент вақти билан соат 22:15 да Тоиф шаҳридаги “Қирол Фаҳд” стадионида старт олади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг