U-17 футбол бўйича жаҳон чемпионати қуръаси санаси маълум бўлди
2025 йил 3–27 ноябр кунлари Қатарда бўлиб ўтадиган U-17 йигитлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими 25 май куни Тошкент вақти билан 21:00 да Доҳада ўтказилади. Мусобақада 48 терма жамоа иштирок этади ва улар 4 корзинага ажратилган. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи корзинага тушди.
Барча жамоалар 12 гуруҳга бўлинади. Ҳар бир гуруҳдан 2 та кучли жамоа ва энг яхши натижа кўрсатган 8 та учинчи ўрин эгалари 1/16 финалга чиқади.
1-корзина:
Қатар, Бразилия, Франция, Мали, Германия, Мексика, Аргентина, Англия, Япония, Парагвай, АҚШ, Сенегал.
2-корзина:
Жанубий Корея, Марокаш, Ўзбекистон, Италия, Бельгия, Янги Зеландия, Чили, Венесуэла, Хорватия, Колумбия, Гондурас, Буркина-Фасо.
3-корзина:
Коста-Рика, Тожикистон, Панама, Индонезия, КХДР, Кот-д’Ивуар, Тунис, Янги Каледония, Канада, Жанубий Африка, Австрия, Гаити.
4-корзина:
БАА, Португалия, Чехия, Ирландия, Швейцария, Замбия, Миср, Уганда, Боливия, Саудия Арабистони, Сальвадор, Фижи.