locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида

Ўзбекистон ўсмирлари гуруҳда Парагвай, Ирландия ва Панамага қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-17 ЖЧ. Ўзбекистоннинг гуруҳ босқичидаги рақиблари ҳақида
ФОТО: Getty images

Бугун Доҳа шаҳрида 2025-йилги ФИФА U-17 Жаҳон чемпионати старт олади.

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида 4-бор иштирок этмоқда. Жамоамиз 2011 (Мексика) ва 2023 йилги (Индонезия) мусобақада чорак финалга қадар етиб борган. 2013 йил Бирлашган Араб Амирликларида ўтган мундиалда эса 1/8 финал босқичида иштирокини якунлаган.

Исломбек Исмоилов бошқарувидаги жамоамиз 2025 йилги ФИФА U-17 Жаҳон чемпионатининг "J" гуруҳида Парагвай, Ирландия ва Панама ўсмирлар терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Парагвай

Йўлланма: U-17 Жанубий Америка чемпионати — 5-ўрин
Мундиалдаги иштирок: 5
Энг яхши натижа: Чорак финал (1999, 2019)
Мураббий: Мариано Углессич
Эътиборга лойиқ ўйинчи: Алан Ледесма

Ледесма U-17 Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишда Парагвай жамоасининг муҳим ўйинчиси бўлди. Жамоа сардори сифатида у майдон марказида ўйинни бошқаради ва курашувчанлиги билан ажралиб туради. У, шунингдек, U-17 Жанубий Америка чемпионатида Парагвай иккита пенальти сериясида ғалаба қозонган ва уларда ўз зарбасини аниқ амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига ҳисса қўшди.

Панама

Йўлланма: КОНКАКАФ U-17 саралаш босқичи — гуруҳ ғолиби
Мундиалдаги иштирок: 3
Энг яхши натижа: 1/8 финал (2011)
Мураббий: Леонардо Пипино
Эътиборга лойиқ ўйинчи: Эстевис Лопес

Чап қанот ҳужумчиси — Лопес мураббий Леонардо Пипинонинг тизимида муҳим ўрин тутади. У КОНКАКАФ U-17 саралаш босқичида Панаманинг учта голида қатнашган, ижодкорлиги ҳамда аниқ ва кучли зарбаси билан ўйинни ўз фойдасига ўзгартира олади. Ҳозирда у Панаманинг "Costa del Este" клубидан "Ривер Плейт" ёшлар жамоасига ижарада ўйнамоқда.

Ирландия

Йўлланма: УЕФА U-17 Европа чемпионати финал босқичи қатнашчиси
Мундиалдаги иштироклар: 0
Энг яхши натижа: Йўқ
Мураббий: Колин ЎБрайн
Эътиборга лойиқ ўйинчи: Жейден Умеҳ

Тезкор, ижодкор ва гол уришга моил ҳужумчи Умеҳ Португалиянинг "Бенфика" клуби сафида тўп тепади. У 2024 йилда Португалияга кўчиб ўтган ва Ирландия бош мураббийи Колин О'Брайннинг айтишича, у "Бенфика" академиясига қўшилгач, ўйини сезиларли даражада яхшиланган. Умеҳнинг акаси Франко ҳам профессионал футболчи бўлиб, ҳозир Ирландия U-21 терма жамоасида ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, 17 ёшгача футболчилар ўртасидаги ФИФА Жаҳон чемпионати жорий йилнинг 3–27 ноябрь кунлари Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтади. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси турнир доирасидаги илк учрашувни 5 ноябрь куни Парагвайга қарши ўтказади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг