locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Ирландияга қарши баҳсда камбек қурбони бўлди

Ёшлар ўртасидаги мундиалнинг 2-тур ўйинлари давом эттирилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Ирландияга қарши баҳсда камбек қурбони бўлди
ФОТО: UzbekistanFA

U-17 Жаҳон чемпионати «Ж» гуруҳи 2-туридан ўрин олган баҳсда Ўзбекистон Ирландия билан баҳс олиб борди ва якунда 2:1 ҳисобига мағлубиятга учради.

Дастлаб ҳисоб 20-дақиқада Абубакир Шукурўллаев томонидан очилди. 33-дақиқада Гради МакДоннелл мувозанатни тиклади. 75-дақиқада эса Мишел Нунан ирландларга ғалаба тақдим этган гол муаллифига айланди.

Шу тариқа, Ўзбекистон ушбу натижадан сўнг ўз гуруҳида 3 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Ирландия эса 6 очко билан яққол пешқадамга айланди.

U-17 Жаҳон чемпионати. «Ж» гуруҳи, 2-тур

Ирландия — Ўзбекистон 2:1

Голлар: МакДоннелл (33), Нунан (75) — Шукурўллаев (20).

Ирландия — Нунан, Батлер, Финнеран, Ковалескис (Ожианвуна, 46), Леонард, Мартос, Макдонаг, Макдонелл (Браун, 54), Нунан М., Соланке, Уме.

Ўзбекистон — Рустамжонов, Ҳакимов, Баҳодирхонов, Ҳасанов (Саидов, 74), Ҳабибуллаев (Рустамов, 74), Содиқов, Анваров, Мусахонов, Абдумўминов (Алиев, 61), Шукурўллаев, Эримбетов (Мурадов, 84).

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг